Maxfiylik siyosati

MoykaGo ilovasi va sayti shaxsga oid maʼlumotlarni qanday yigʻishi, ishlatishi va himoya qilishi. Bu MoykaGo ommaviy ofertasining 14–21-boʻlimlari — ilova ichida koʻrsatiladigan rasmiy matn.

MOYKAGO ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ АВТОМОБИЛЬ ЮВИШ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ОФЕРТА

14. ШАХСГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

14.1. Moykago Мижознинг шахсга оид маълумотларини амалдаги қонунчилик ва мазкур Офертага мувофиқ қайта ишлайди.

14.2. Қайта ишланиши мумкин бўлган маълумотлар:

• фамилия, исм, отасининг исми;

• телефон рақами;

• электрон почта манзили;

• аккаунт маълумотлари;

• автомобиль маркаси ва модели;

• давлат рақами;

• буюртма ва обуна маълумотлари;

• тўлов операциялари ҳақидаги маълумотлар;

• мурожаатлар ва ёзишмалар;

• рейтинг ва фикр-мулоҳазалар;

• қурилма ҳақидаги техник маълумотлар;

• IP-манзил;

• техник идентификаторлар;

• геолокация маълумотлари;

• қонунчиликка мувофиқ шахсга оид маълумот ҳисобланадиган бошқа маълумотлар.

14.3. Маълумотлар қуйидаги мақсадларда қайта ишланиши мумкин:

• Мижозни идентификация қилиш;

• аккаунтни бошқариш;

• хизмат ва обуналарни ташкил қилиш;

• тўловларни амалга ошириш;

• Мижоз билан алоқа қилиш;

• Автомобиль ювиш шохобчасига хизмат кўрсатиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш;

• хавфсизликни таъминлаш;

• мурожаатларни кўриб чиқиш;

• Платформани такомиллаштириш;

• қонунчилик талабларини бажариш.

15. МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

15.1. Мазкур бўлим Moykagoнинг Мижоз маълумотларини йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, Автомобиль ювиш шохобчасига тақдим этиш, ҳимоя қилиш ва зарур ҳолларда узатиш тартибини белгилайди.

15.2. Moykago шахсга оид маълумотларни қонуний мақсадлар ва зарур ҳажм доирасида қайта ишлашга ҳаракат қилади.

15.3. Хизматни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар Мижоз танлаган Автомобиль ювиш шохобчасига тақдим этилиши мумкин.

15.4. Автомобиль ювиш шохобчаси ўзига тақдим этилган маълумотлардан фақат хизмат кўрсатиш ва қонуний мақсадларда фойдаланиши, шунингдек, қонунчиликда алоҳида розилик талаб этилган ҳолларда тегишли тартибда шахсга оид маълумотларни қайта ишлаши ҳамда ушбу Оферта ва Махфийлик сиёсатида назарда тутилган маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўчириши шарт.

15.5. Moykago маълумотларни қонуний асосларда қуйидаги шахсларга тақдим этиши мумкин:

• Автомобиль ювиш шохобчаларига;

• банклар ва тўлов ташкилотларига;

• техник ва IT-хизмат кўрсатувчиларга;

• сервер ва хостинг хизматларига;

• хабар юбориш хизматларига;

• қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат органларига.

15.6. Moykago шахсга оид маълумотларни ҳимоя қилиш учун техник ва ташкилий чораларни кўради.

15.7. Интернет тармоғидаги барча хавфларни мутлақ даражада истисно қилиш имкони мавжуд эмас.

15.8. Мижоз ўзининг пароллари, SMS-кодлари ва бошқа махфий маълумотларини учинчи шахсларга бермаслиги шарт.

15.9. Маълумотлар қонунчилик, солиқ, бухгалтерия, хавфсизлик ва низоларни ҳал қилиш талабларига мувофиқ зарур муддат давомида сақланиши мумкин.

16. ШАХСГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШГА РОЗИЛИК

16.1. Мижоз Платформада рўйхатдан ўтиш, хизмат ёки обуна сотиб олиш ёки тегишли электрон тасдиқни бериш орқали, қонунчиликда алоҳида розилик талаб этилган ҳолларда тегишли тартибда, ўзининг шахсга оид маълумотларини ушбу Оферта ва Махфийлик сиёсатида кўрсатилган мақсадларда қайта ишлашга розилик беради.

16.2. Мижоз ўз маълумотларининг хизматни амалга ошириш учун зарур бўлган қисми танланган Автомобиль ювиш шохобчасига берилиши мумкинлигини тушунади.

16.3. Мижоз тўловни амалга ошириш учун зарур маълумотлар банклар ва тўлов ташкилотларига узатилиши мумкинлигига розилик беради.

16.4. Мижоз тақдим этган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар.

16.5. Мижоз бошқа шахсга тегишли маълумотларни унинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асосларсиз Платформага жойлаштирмаслиги шарт.

16.6. Мижоз қонунчиликда белгиланган тартибда шахсга оид маълумотларни қайта ишлашга берилган розилигини қайтариб олиши мумкин.

16.7. Розиликни қайтариб олиш қонунчиликка мувофиқ сақланиши шарт бўлган маълумотларни дарҳол ўчириш мажбуриятини автоматик равишда юзага келтирмайди.

17. МАРКЕТИНГ ВА РЕКЛАМА ХАБАРЛАРИ

17.1. Moykago Мижозга акциялар, чегирмалар, янги хизматлар ва махсус таклифлар ҳақида SMS, push-хабар, электрон почта, Telegram ёки бошқа каналлар орқали хабар юбориши мумкин.

17.2. Маркетинг хабарларини олишга розилик ихтиёрий ҳисобланади.

17.3. Мижоз маркетинг хабарларини олишга розилик бермаган тақдирда ҳам, хизматни бажариш учун зарур бўлган хабарларни олиши мумкин.

17.4. Мижоз маркетинг хабарларини олишга берган розилигини исталган вақтда бекор қилиши мумкин.

18. ГЕОЛОКАЦИЯ

18.1. Moykago яқин Автомобиль ювиш шохобчаларини кўрсатиш ва Платформа функционалини таъминлаш мақсадида геолокация маълумотларидан фойдаланиши мумкин.

18.2. Геолокациядан фойдаланиш Мижознинг қурилмада берган рухсатига боғлиқ.

18.3. Мижоз геолокация рухсатини қурилма созламалари орқали ўчириши мумкин.

18.4. Геолокация ўчирилган ҳолда Платформанинг айрим функциялари чекланиши мумкин.

19. COOKIE-ФАЙЛЛАР ВА ТЕХНИК МАЪЛУМОТЛАР

19.1. Moykago Платформанинг ишлашини таъминлаш, хавфсизликни ошириш ва хизмат сифатини таҳлил қилиш мақсадида cookie-файллар ва бошқа техник технологиялардан фойдаланиши мумкин.

19.2. Мижоз қурилма ёки браузер созламалари орқали cookie-файлларни чеклаши мумкин.

19.3. Бундай чеклов Платформанинг айрим функцияларига таъсир қилиши мумкин.

20. МИЖОЗНИНГ ШАХСГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР БЎЙИЧА ҲУҚУҚЛАРИ

20.1. Мижоз қонунчиликда белгиланган тартибда:

• ўз маълумотлари қайта ишланаётгани ҳақида ахборот олиш;

• нотўғри маълумотларни тузатиш;

• маълумотларни янгилаш;

• қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маълумотларни ўчиришни талаб қилиш;

• шахсга оид маълумотларни қайта ишлашга берилган розиликни қайтариб олиш;

• ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқларига эга.

20.2. Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва чекловлар асосида амалга оширилади.

21. ЭЛЕКТРОН РОЗИЛИКНИ ҚАЙД ЭТИШ

21.1. Moykago Мижознинг Оферта шартларини қабул қилганлигини электрон шаклда қайд этиши мумкин.

21.2. Электрон қайдда қуйидаги маълумотлар сақланиши мумкин:

• розилик берилган сана ва вақт;

• аккаунт идентификатори;

• телефон рақами ёки бошқа идентификатор;

• қабул қилинган Офертанинг таҳрири;

• IP-манзил;

• техник маълумотлар;

• электрон тасдиқ факти.

21.3. Мазкур маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда Оферта қабул қилинганлигини тасдиқловчи далил сифатида сақланиши мумкин.

Maʼlumotlar operatori

"MOYKA GO" MChJ, STIR 313284573. Manzil: Toshkent viloyati, Toshkent tumani, Fayzobod MFY, Dadil koʻchasi, 17-uy, 111100. Telefon: +998 90 137 10 93. Email: bahrom@moyka-go.uz.

Hisobni va maʼlumotlarni oʻchirish